«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано 17 октябрь, душанба куни клуб билан янги шартнома имзолайди, дея хабар тарқатди "кўк-анорранглилар" расмий сайти.
Аввалроқ 32 ёшли аргентиналик футболчи 2019 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаши ҳақида хабар бериб ўтилганди.
Маскерано 2010 йилнинг ёзида «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтганди. У каталонияликлар сафида 289та расмий ўйинда майдонга тушиб, 17та совринни қўлга киритди.