Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Путинга Емельяненконинг қизига ҳужум уюштирилгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков россиялик таниқли жангчи Фёдор Емельяненконинг қизига уюштирилган ҳужум юзасидан шошилинч хулосалар қилмасликка чақирди. У воқеадан бохабар, президент Владимир Путинга ҳам бу воқеа юзасидан ахборот берилган, деб хабар беради «Ведомости».

Кеча, 12 октябрь куни, Емельяненконинг 9 ёшли қизига кўчада номаълум шахслар ҳужум қилгани маълум бўлди. Бу гап-сўзларни Емельяненконинг матбуот котиби Юлия Куклина ҳам тасдиқлади.

Қизнинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

«Умуман олганда, болага ҳужум қилиниши — йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат, бу ҳужум уюштирганларни топиш бўйича энг қатъий чораларни кўришни талаб этади. Аммо бу ҳолатда мен ташкилотчилар аниқланмагунига қадар гумонлардан қочишни тавсия этган бўлардим», — деди Песков.

Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилганди.

Кейинроқ «Ахмат» клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия MMA раҳбарининг ушбу масала юзасидан танқид қилишга ҳаққи йўқ эканиниайтганди.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Емельяненконинг танқидига ўз муносабатини билдирган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:15, 14.10.2016.
Ўқилди: 7394 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.