Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

“Барселона” катта трансферларга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилган. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, каталонияликлар жорий мавсум якунида “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Алварес ҳамда “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

“Атлетико” билан 2030 йилгача шартномаси бўлишига қарамай, Алварес жамоасини алмаштириш ҳақидаги саволни очиқ қолдирган. Гарчи унга “Арсенал” ва “ПСЖ” каби клублардан молиявий жиҳатдан жозибадор таклифлар бўлаётган бўлса-да, аргентиналик ҳужумчи Каталония клуби лойиҳасини ҳаммасидан устун қўймоқда.

“Клубда бахтлиман, бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, дея таъкидлаган Алварес ўз келажаги ҳақида.

Италиялик ҳимоячи Алессандро Бастонининг трансфери эса янада ҳақиқатга яқинроқ кўринмоқда. Маълумотларга кўра, футболчи фаолиятида янги саҳифа очиш вақти келганини англаб етган ва айнан Ҳанси Флик қўл остида тўп суриш ниятида. Ҳозирда спорт директори Деку бош мураббийнинг якуний рухсатини кутмоқда. Агар Флик рози бўлса, футболчи “Барселона”га ўтиши мумкин.

“Интер” ўз етакчиси учун 70-80 миллион евро сўраётган бўлса-да, Бастони клуб раҳбарияти билан гаплашиб, ушбу нархни пасайтиришга ва “Барселона”га ўтишни осонлаштиришга тайёрлигини билдирган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:50, 20.04.2026.
Ўқилди: 6616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик