Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жасур Абдураимов: “Гуруҳда тенг рақиблар йиғилган”

Баҳо:
+ | -

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. “D” гуруҳида иштирок этаётган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Баҳрайн, Манама.

14 октябрь.

Бугун Манамадаги  “Radisson Blu Diplomat” меҳмонхонасида Осиё чемпионати “D” гуруҳидан ўрин олган терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси устози Жасур Абдураимов иштирок этди ва маҳаллий ҳамда хорижий ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

“Биз турнирга етарли тайёргарлик кўра олдик деб ўйлайман. Футболчиларнинг ҳолати ва тайёргарлиги яхши”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи.

Турнирдаги илк рақиб – Тожикистон терма жамоаси ҳақида ҳам, мураббий ижобий фикрларни билдирди ва уларга қарши терма жамоани жуда қизиқарли ўйин кутиб турганини айтиб ўтди.

“Тожикистон бизнинг энг яқин ва яхши биладиган рақибимиздир. Улар билан кўп йиллик дўстмиз ва уларга қарши ўйинлар доимо қизиқарли бўлган. Бу сафар ҳам бизни қизиқарли ва кучли ўйин кутиб турганига шубҳа йўқ. Уларда жуда яхши ва жанговар руҳга эга футболчилар бор”, - деди Абдураимов.

Турнирнинг “D” гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар мураббийларининг фикрлари:

Виталий Левченко (Тожикистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Бизнинг гуруҳ турнирдаги энг кучли гуруҳлардан бири деб ўйлайман. Гуруҳда жуда кучли ва курашларга бой ўйинлар бўлиб ўтишига шубҳа йўқ. Албатта, турнирда муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Биз сўнгги икки ҳафта мобайнида турнирга муносиб тайёргарлик кўрдик. Гуруҳда яхши ўйин намойиш қилишни ва турнирда яхши натижа қайд этишни истаймиз. Мақсадимиз, Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида йўлланмани қўлга киритиш.”

Ли Минг (Хитой ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Асосий терма жамоа Жаҳон чемпионати саралашида яхши натижа кўрсата олмаяпти ва ушбу ҳолат мухлисларни ранжитмоқда. Ҳозирда, кўпчилик мухлисларнинг нигоҳи бизга қаратилган ва биз бу босимга қарамай яхши натижа кўрсатишга интиламиз. Ҳар қандай босимга қарамай яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Бугун бизнинг жамоамизда бир қатор ёш истеъдодлар йиғилган. Ўйлайманки, Хитойда яхши авлод шаклланмоқда”.

Уфук Талай: (Австралия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Гуруҳда жуда яхши шаклланган жамоаларга қарши ўйнаймиз. Бу мен учун ҳам ўзига ҳос синов. Турнирга яхши тайёргарлик кўрдик ва турнирда яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз. Гуруҳда тенг кучли тўрт жамоа йиғилган ва уларга қарши муносиб ўйнашни режалаштирганмиз. Илк ўйин Хитойга қарши ва ўйин қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Умуман, ушбу гуруҳдаги ҳамма ўйинлар қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишини таҳмин қилса бўлади”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:34, 14.10.2016.
Ўқилди: 11313 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.