Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ўзбекистон ёшлари Тожикистон устида иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади. Жасур Абдураимов шогирдлари Тожикистон термаси устидан иродали ғалаба қозонишди.

Биринчи ўйин бўлгани учун бўлса керак, жамоамизнинг ўйини қовушмади, айниқса, биринчи бўлимда. Балки баҳснинг 7-дақиқасида Тўхтасинов томонидан 22 метрлардан йўлланган зарба устунга эмас, тўрга бориб тушганида, ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Боз устига, 20-дақиқада қўшниларимиз унчалик хавфли бўлмаган вазиятни голга айлантиришди. Жарима майдончасига етказилган узатмага Кароматулло Саидов 14 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп Эргашевнинг устидан ошиб ўтиб, тўрга бориб тушди.

Танаффусгача жамоамиз рақиб мудофаасини ёриб ўтишнинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлим бошида Абдураимов бирданига 3та ўзгариш қўл урди. Бу ўзгаришлар ўз самарасини берди.

Ниҳоят, иккинчи бўлим ўрталарида ўзбекистонлик ёшлар бир-бирига ўхшаш икки ҳужумда рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Дастлаб терма жамоамиз қисқа паслар орқали чап томондан жарима майдончасига киришди. Саиджамол Давлатжонов бир ҳимоячини алдади ва ўнг оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб Жасурбек Яхшибоев ўнг қанот марказ томон сурилди ва жарима майдончаси чизиғи устида чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Дарвоқе, иккинчи бўлимда ўзбек футболчиси томонидан йўлланган зарба натижаси тўп яна бир марта Тожикистон дарвозаси устунига текканини таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон ёшлари сўнгги бўлимда тўпни тўлиқ назорат қилишди ва илк ўйинда ғалабани расмийлаштиришди. Жамоамиз навбатдаги учрашувни 18 октябрь куни Австралияга қарши ўтказади.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. "D" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ТОЖИКИСТОН - 2:1 (0:1)
Голлар: Саиджамол Давлатжонов (67), Жасурбек Яхшибоев (72) — Кароматилло Саидов (20)
Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳиддинов (28), Ойбек Рустамов (31) — Кароматилло Саидов (22), Ваҳдат Ҳанонов (90+4)
Ўзбекистон: 12.Умиджон Эргашев, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов (С), 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Санжар Қодирқулов (Саиджамол Давлатжонов 46), 9.Жасурбек Яхшибоев, 14.Шароф Муҳиддинов, 15.Ойбек Рустамов, 22.Бегзод Ғанижонов (Бобур Абдухолиқов 46), 23.Нурилло Тўхтасинов (Жамшид Юсупов 46)
Тожикистон: 23.Беҳруз Хайриев, 3.Давлатмир Табрезий, 5.Доробжон Эргашев, 7.Кароматулло Саидов (С), 9.Муҳаммаджоний Ҳасан (Далер Ёдгоров 73), 10.Мухсинжон Парпиев, 11.Нуриддин Ҳамроқулов, 14.Ваҳдат Ҳанонов, 15.Зоир Жўрабоев, 17.Паншанбе Эҳсоний (Ҳожибой Зиёев 85), 19.Азимжон Раҳмонов
Бош ҳакам: Нивон Робеш Гамини (Шри Ланка)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:28, 15.10.2016.
Ўқилди: 13135 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик