Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

“Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ташкил этилади

Баҳо:
+ | -
“Металлург” ПФК тизимида бугунгача эркаклар ва аёллар футбол жамоалари фаолият юритиб келаётганди. Клуб раҳбариятининг яқинда бўлиб ўтган ички йиғилишидан кейин “Металлург” профессионал футбол клуби қошида футзал жамоасини ҳам тузиш борасида ташкилий ишлар бошлаб юборилди. Айни пайтда жамоага мураббийлар ва ўйинчиларни жалб этиш давом этмоқда. Клуб маъмурияти томонидан берилган маълумотга кўра, “Металлург” мини футбол жамоаси ёшлар таркибида ушбу йўналишга қизиқиши бўлган футболчилар ҳамда миллий чемпионатимизда фаолият юритиб келаётган 4-5 нафар тажрибали ўйинчилар асосида шакллантирилади. “Металлург” МФЖ ўзининг расмий мусобақалардаги илк қатнашувини шу йил 24-29 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказиладиган анъанавий “Ассоциация кубоги” мусобақасида қатнашиш билан режалаштирмоқда. Мазкур мусобақа орқали ташкилий ишлар якунига етказилади ва миллий чемпионатда қатнашадиган жамоа таркиби аниқлаб олинади. Маъданчилар шаҳри – Бекобод футбол ишқибозлари янги жабҳада яна ўзига хос жамоага эга бўлаётганлигини мамнуният билан кутиб олишмоқда. Мухлислар номидан “Металлург” мини футбол жамоасига оқ йўл тилаймиз!
Манба: meta
Киритилди: 17:12, 17.10.2016.
Ўқилди: 7167 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.