Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

АПЛ: 8-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 8-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Манчестер Сити” ўз уйида яна очко йўқотди. Клопп ва Моуриньо тўқнашувида “тинчлик сулҳи” имзоланди.

“Челси” жамоаси эса амалдаги чемпион устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Лондоннинг яна бир жамоаси “Арсенал” ўз уйида “Суонси”ни қийинчилик билан енгди. Бошқа натижалар ва қизиқарли статистикалар билан қуйида танишасиз.

Чемпионнинг чемпионлиги қолмади

“Стемфорд Бриж”да бўлиб ўтган ушбу ўйинда “аристократлар” “тулкилар” учун деярли имконият қолдирмади. Конте шогирдлари олдинги ўйинларга қараганда анча яхши ҳаракат қилишди ва якунда йирик ғалабага эришишди.

15 октябрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41547 томошабин. 
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Челси” – “Лестер” - 3:0
Голлар:
Диего Коста, 7 (1:0). Азар, 33 (2:0). Мозес, 80 (3:0).

“Арсенал” галдаги 3 очкога эга бўлди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз уйида “Суонси”ни қабул қилди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди. Ўйинда Уолкотт дубль қайд этган бўлса, Ўзил ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Лекин сал қолса, бир киши кам бўлиб қолган “Арсенал” сўнгги дақиқаларда ғалабадан қуруқ қолиши мумкин эди.

15 октябрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 60007 томошабин. 
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Арсенал” – “Суонси” - 3:2
Голлар:
Уолкотт, 26 (1:0). Уолкотт, 33 (2:0). Сигурдссон, 39 (2:1). Ўзил, 57 (3:1). Бастон, 66 (3:2). 

“Тоттенхэм” очко йўқотди

“Тоттенхэм” жамоаси меҳмонда “Ветс Бромвич” билан дуранг ўйнади. Айтиш керакки, лондонликлар 82-дақиқада гол ўтказиб юборишганда кўпчилик мағлубиятни нақд қилиб қўйганди, аммо Алли бунга йўл қўймади.

15 октябрь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 24263 томошабин. 
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Вест Бромвич” – “Тоттенхэм” - 1:1
Голлар:
Шадли, 82 (1:0). Алли, 89 (1:1).

Дарвозабонга тасанно!

Турнинг яна бир марказий учрашувида “Манчестер Сити” ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилди ва яна очко йўқотди. Аслида “шаҳарликлар ютиши мумкин эди, лекин ўйинда белгиланган 2та пенальтини ҳам улар аниқ амалга оширолмади ёки меҳмонлар дарвозабони бунга йўл қўймади.

15 октябрь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54512 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Манчестер Сити” – “Эвертон” - 1:1
Голлар:
Лукаку, 64 (0:1). Нолито, 72 (1:1).
Урилмаган пенальтилар: де Брeйне, 43 (дарвозабон).Агуэро, 70 (дарвозабон).

“Саутгемптон” ғалаба қозонди

“Саутгемптон” жамоаси ўз уйида “Бернли” клубини қабул қилди ва ишончли ғалабага эришди. Агар ҳакам меҳмонлар учун пенальти белгиламаганда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин эди.

16 октябрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 29040 томошабин. 
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Саутгемптон” – “Бернли” - 3:1
Голлар:
Остин, 52 (1:0). Редмонд, 60 (2:0). Остин, 66 - пенальти (3:0). Воукс, 72 - пенальти (3:1). 

Клопп ва Моуриньонинг “тинчлик сулҳи”

Турнинг яна бир марказий учрашувида “Ливерпуль” ўз уйида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа ҳам ташаббусни бир-бирига бергиси келмади ва натижада гол ҳам урилмади.

17 октябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 52769 томошабин. 
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” - 0:0

Қолган-қутганлар

15 октябрь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11029 томошабин. 
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Борнмут” – “Халл Сити” - 6:1
Голлар:
Дэниелс, 5 (1:0). Мэйсон, 34 (1:1). Кук, 41 (2:1). Станислас, 45 - пенальти (3:1). Станислас, 65 (4:1). Уилсон, 83 (5:1). Гослинг, 88 (6:1). 

15 октябрь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27701 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Сток Сити” – “Сандерленд” - 2:0
Голлар:
Аллен, 8 (1:0). Аллен, 45+1 (2:0).

15 октябрь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25643 томошабин. 
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Кристал Пэлас” – “Вест Хэм” - 0:1
Гол:
Лансини, 19 (0:1).
Урилмаган пенальти: Бентеке, 45+1 (ноаниқ).

16 октябрь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 28131 томошабин. 
Бош ҳакам: Рожер Ист (Уилтшир).
“Мидлсбро” – “Уотфорд” - 0:1 (0:0)
Гол:
Олебас, 54 (0:1).

8-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп томошабин
“Эмирейтс” стадиони — 60002 томошабин

Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11029 томошабин

Голурарлар

7та
Диего Коста (“Челси”)

6та
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)

5та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)
Тео Уолкотт (“Арсенал”)

Автоголурарлар

Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).

8-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Мартен Стекеленбург (“Эвертон”, 2) - Хосе Олебас (“Уотфорд”), Давид Луис (“Челси”), Стив Кук (“Борнмут”), Чарли Дэниелс (“Борнмут”) - Тео Уолкотт (“Арсенал”), Жуниор Станислас (“Борнмут”), Жо АЛЛЕН (“Сток Сити”), Эден Азар (“Челси”, 2) - Чарли Остин (“Саутгемптон”), Диего Коста (“Челси”, 2).

8-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
alt
8-турнинг энг яхши футболчиси “Эвертон” дарвозабони Мартин Стекеленбург бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу голкипер чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга иккита пенальтини ҳам қайтарди.

9-тур ўйинлари

22 октябрь, шанба
“Борнмут” – “Тоттенхэм”, 16:30
“Арсенал” – “Мидлсбро”, 19:00  
“Бернли” – “Эвертон”, 19:00  
“Вест Хэм” – “Сандерленд”, 19:00  
“Лестер” – “Кристал Пэлас”, 19:00  
“Суонси” – “Уотфорд”, 19:00  
“Халл Сити” – “Сток Сити”, 19:00  
“Ливерпуль” – “Вест Бромвич”, 21:30  

23 октябрь, якшанба
“Манчестер Сити” – “Саутгемптон”, 17:30  
“Челси” – “Манчестер Юнайтед”, 20:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 10:59, 18.10.2016.
Ўқилди: 4880 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.