«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Шотландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фернандо Риксенни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.
Роналду бедаво касаллик - амиотрофия склерози билан ҳасталанган Риксенни Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Реал» - «Легия» ўйинига таклиф қилди. Фернандо бу таклифни қабул қилди ва 18 октябрь куни «Сатьяго Бернабеу»га ташриф буюрадиган бўлди.
«Бу касалликни енгиб чиққан биринчи инсон бўлишни истайман» - деди Риксен AS хабарида.