«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛнинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган «Легия»га қарши баҳсдан (5:1) кейин ўзи ўйинга таклиф қилган Фернандо Риксен билан учрашди.
Голландиялик собиқ футболчи билан мадридликлар президенти Флорентино Перес ва Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ҳам учрашишди. Португалиялик футболчи Риксенга ўзининг футолкасини совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Риксен 2013 йилда бедаво касаллик билан оғриётганини маълум қилганди. Риксен ўтган йили Санкт-Петербургда даволаниш курсини ўтаганди.