Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 20-24 октябр кунлари Хитойнинг Чонгкинг шаҳрида ўртоқлик халқаро турнирда иштирок этади.

Мазкур турнирда тўртта мамлакат терма жамоалари иштирок этмоқда. Булар Осиёдан Хитой, Ўзбекистон ва Европадан Дания, Исландия аёллар терма жамоаларидир.

Мамалакатимиз терма жамоасини “Металлург W” жамоаси мураббийи Шерали Бобоқулов бошқармоқда. Терма жамоа сафига “Севинч”нинг тўққиз нафар футболчи қизлари таклиф этилгани эътиборга лойиқ. Лайло Тилавова, Маҳлиё Юсупова, Феруза Турдибоева, Маҳлиё Сарикова, Зумрат Назарова, Нилуфар Қудратова, Ильвина Аблякимова, Саида Хандамова ва Камола Рискиевалар ушбу халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Учрашувлар бугун 20 октябр куни старт олади. Терма жамоамиз қизлари илк учрашувда европанинг Дания аёллар терма жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

Бугун шунингдек Хитой – Исландия терма жамоалари ўзаро куч синашишади.

Қолган учрашувлар тақвими қуйидагича

22 октябр (шанба)

Хитой – Ўзбекистон

Дания – Исландия

 

24 октябр (душанба)

Ўзбекистон – Исландия

Хитой – Дания


Учрашувлар бизнинг вақт билан 13:00да ва 16:00да бошланади.

Терма жамоамиз футболчи қизларига ушбу турнирда катта зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 15:10, 20.10.2016.
Ўқилди: 8355 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.