УЕФА президенти Александер Чеферин Европа суперлигасини ташкил қилиш ғояси ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
Аввалроқ, «Бавария» раҳбари Карл-Хайнц Румменигге Италия, Англия, Испания, Германия ва Франция клубларидан 20таси иштирок этадиган Суперлигани тузиш таклифини билдирган эди.
«Суперлигани ташкил қилиш урушга олиб келади. Биз катта клублар билан биргамиз, улар эса УЕФАдан чиқиб кетмоқчи эмас. Агар шу ишга жазм қилсалар, катта муаммоларга дуч келишини англаб туришибди. Агар бу иш осон бўлганида, аллақачон амалга оширилган бўларди» - деди Чеферин.