«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоячи Маттео Дармианни қўйиб юборишга тайёр.
Times хабарига кўра, португалиялик мутахассис ўнг қанот ҳимоясида Тимоти Фосу-Менса хизматларига таянмоқда ва италиялик 26 ёшли ҳимоячини таркибга киритмоқчи эмас.
Айни пайтда Дармиан билан «Интер» ва «Барселона» клублари қизиқмоқда.