Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Реал» Бернарду Силванинг имкониятларига шубҳа қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби янги футболчиси Бернарду Силва мавсумни захира ўйинчиси сифатида бошлаши мумкин.

«Қаймоқранглилар» ёз бошида «Манчестер Сити»нинг собиқ сардорини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди. Бош мураббий Жозе Моуриньо ўз ҳамюртини жамоанинг асосий таркибида муҳим ўйинчи сифатида кўриши тахмин қилинганди. Diario AS маълумотларига кўра, ҳозирда вазият унчалик аниқ эмас: Бернарду Силванинг Португалия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйинидан сўнг, «Реал» раҳбарияти унинг асосий таркибдаги ўрни борасида иккиланмоқда.

Бернарду Силва Испания гранди билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 16:05, 13.07.2026.
Ўқилди: 2409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик