Ёшлар лигаси 26-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви кутилгандан ҳам қизиқарли тарзда кечди.
Стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари саккизта голга гувоҳ бўлишди. Кейинги учрашувларни жуда кўтаринки руҳда ўтказаётган ёшларимиз, бугун мавсумда энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.
Бугун ёшларимизга тажрибали ҳимоячимиз Ильдар Маматказин, ҳужумчимиз Азамат Алланиёзов ва бошқа тажрибали ўйинчиларимиз ҳам яқиндан ёрдам беришди.
Учрашув ёшларимизнинг ташаббуси билан бошланди. Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан ҳимояланишга мажбур бўлишди. Аммо улар тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишиб, жарима майдонимизда хавф туғдириб туришди.
Учрашувдаги ҳисоб 20-дақиқада Ислом Кенжабоев томонидан очилди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни тезкор ҳаракат қиладиган ҳужумчимиз Дилшод Хушбаковга ўзатиб берди. Хушбаков ўз ўрнида тўпни чап қанотдан жарима майдонига тезкор кириб келаётган Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.
Бу голдан руҳланган ёшларимиз яна ҳужумларга зўр беришди, натижада 30-дақиқага келиб, ҳисоб 2:0га ўзгарди. Бу голга Дилшод Хушбаков муаллиф бўлди – 2:0.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари бошланганда меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Голни Илҳомжон Алибоев киритди 2:1. Шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим голлар шоусига айланиб кетди. Дастлаб Ислом Кенжабоев ҳисобни 3:1 ўзгартирган бўлса, кейинги голга, иккинчи бўлимдан майдонга тушган Азамат Алланиёзов муаллиф бўлди. Ислом Кенжабоев эса 55 дақиқада яна гол киритиб, ўз ҳисобига хет-трикни расмийлаштириб қўйди. Ҳисоб 5:1 бўлган эди. Албатта бу ҳисоб “Навбаҳор” ёшларини руҳини тушириб қўйди шекилли, улар энди биринчи бўлимдаги ўйинчиларга ўхшашмай қолди.
Рақибларининг бу руҳий ҳолатидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ёшларимиз, гол уришни давом эттиришди. Натижада Дилшод Хушбаков учрашувдаги иккинчи ва учинчи голини киритиб, у ҳам хет-трик муаллифига айланди 7:1.
Ёшларимизнинг рақибларига нисбатан ўйинда ҳам, ҳисобда яққол устунлик қилган учрашувда ана шундай жуда йирик ҳисоб қайд этилди ва навбатдаги жуда ишончли ғалабасини нишонлашди.
Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олишди.
Ёшлар лигаси, 26-тур. 21.10.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Навбаҳор” (Наманган) 7:1 (2:1). 48 томошабин
Ёшлар қароргоҳи стадиони. Соат 15:45да
Бош ҳакам: Давронбек Акмалов (Тошкент) -8,2
Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин -8,1, Зуфар Элибоев (иккаласи ҳам Қарши шаҳридан) – 8,0
Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши) – 9,0
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент)
Голлар: Ислом Кенжабоев, 20’-1:0, 48’-4:1, 55’-5:1, Дилшод Хушбаков, 30’-2:0, 63’-6:1, 65’-7:1, Азамат Алланиёзов, 53’-3:1 – Илҳомжон Алибоев, 45’-2:1.
“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (12.Амирбек Лутфуллаев 72), 4.Акмалжон Олимов (7.Акбар Муродов 58), 6.Сирожиддин Қўзиев (19.Раҳимбек Жавлиев 68), 9.Дилшод Хушбаков, 15.Ильдар Маматказин (32.Абдулазиз Нишонбоев 46), 20.Акмал Мозговой (23.Самандар Шукруллаев 59), 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев (16.Нарўз Изатиллаев 62), 35.Ислом Рашидхонов (34.Азамат Алланиёзов 46), 38.Жаҳонгир Қурбонбоев, 41.Нажмиддин Нормуродов (с).
Захира:
“Навбаҳор”: 1.Мирзоҳид Маматхонов, 5.Ҳожиакбар Юнусов (19.Бекзод Турсунов 55), 6.Акбарали Холдоров (11.Ахматхон Мамазалиев 16), 7.Ҳусанхон Ғаниев (9.Илҳомжон Алибоев 34), 8.Боситхон Раҳимов, 10.Владислав Алексин (72.Абдулазиз Жамолов 58), 14.Шаҳзодбек Хамидов, 15.Жавоҳирбек Олимжонов (4.Исломбек Каримов 52), 17.Азизбек Турсунбоев, 18.Ғолиббек Каримов, 20.Ғайрат Жўраев (с) (2.Иброҳим Исмоилов 58).
Захира:
Огоҳлантириш: Жаҳонгир Қурбонбоев 78, Абдулазиз Нишонбоев 84 (иккаласи ҳам “Насаф”дан)