Кириш Регистрация

Бугун Рўзиқул Бердиев 45 ёшга тўлди!

Баҳо:
+ | -

Жамиятнинг қай соҳасида бўлсин ўз ишини жон дилдан севувчи, касбини ҳаётининг мазмунига айлантирган инсонлар бор. “Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ушбу инсон бу мақомга фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.

Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 45 ёшини нишонламоқда.

berdiev_day

У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда.

Бердиев қўли остидаги жамоамиз ўз ҳаётида янги саҳифани очди. Ўтган 2015 йилда Ўзбекистон Кубогини, жорий йил бошида эса Ўзбекисон Суперкубогини қўлга киритди. Бу йил ҳам у раҳбарлигидаги жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритган. Бу ютуқларда унинг салмоқли ҳиссаси бор.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда бутун Қашқадарё футболи ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзоларингиз ва фарзандаларингиз бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг. Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Доимо соғ-саломат бўлинг! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Ниятимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

45 ёшингиз қутлуғ бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:08, 22.10.2016.
Ўқилди: 10329 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.