Олий лиганинг 26-туридан ўрин олган ўйинда «Обод» ўз майдонида «Машъал» клубини қабул қилди.
41-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Кенжа Тўраев томонидан урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Бу мағлубиятдан сўнг «Обод» 19 очко билан 15-ўринда қолди ва Олий лигада «жон сақлаш» имкониятини пасайтириб юборди.
Олий лига, 26-тур
"Обод" – "Машъал" 0:1 (0:1)
Гол: Кенжа Тўраев (41)