Россия чемпионатининг 11-тур ўйинларидан сўнг, энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа эълон қилинди.
Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов жорий мавсумда биринчи марта рамзий терма жамоага киритилди. Эслатиб ўтамиз, «Локо» 11-турда ЦСКА клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Тўлиқ таркиб қуйидагича: Сослан ЖАНАЕВ (Ростов) - Виталий КАЛЕШИН (Краснодар), Дарко ЛАЗИЧ (Анжи), Ведран ЧОРЛУКА (Локомотив), Виталий ДЕНИСОВ (Локомотив) - Йоан МОЛЛО (Крилья Советов), Юрий ГАЗИНСКИЙ (Краснодар), Иво ИЛИЧЕВИЧ (Анжи), Бернард БЕРИША (Анжи) - Беким БАЛАЙ (Терек), Лоренцо МЕЛЬГАРЕХО (Спартак).