Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

U-19 аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги учун курашади

Баҳо:
+ | -

27 октябрь куни 19 ёшгача бўлган аёллар жамоалари ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати-2017 саралаш мусобақаси бошланади, хабар қилди Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти.

Саралаш мусобақалари Осиёнинг тўрт шаҳри — Нанкин (Хитой), Душанбе (Тожикистон), Янгон (Мьянма) ва Ханой (Вьетнам)да бўлиб ўтади. Мезбон мамлакатлар (Хитойдан ташқари) билан биргаликда яна 11 мамлакат: Австралия, Иордания, Таиланд, Хитой Тайбэйи, Эрон, Ўзбекистон, Фаластин,Ҳиндистон, Гонконг, Қирғизистон, Шимолий Мариана ороллари жамоалари иштирок этади.

Қуръа ташлаш якунлари бўйича тўрт гуруҳ шакллантирилди. Осиё чемпионати финал қисмига фақатгина гуруҳ ғолиблари йўл олади ва сўнгги қитъа биринчилигининг энг яхши тўрт жамоаси -Япония, КХДР, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан августда Хитойда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё чемпионатида баҳсларни давом эттиради.

Ўзбекистон термаси ўрин олган B гуруҳи саралаш ўйинлари 27−31 октябрь кунлари Душанбедаги Марказий республика стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Тожикистон (27 октябрь, 17:00), Гонконг (29 октябрь, 14:00), Хитой Тайбэйи (31 октябрь, 14:00) жамоалари билан баҳслашади.

Қуръа

A гуруҳи: Австралия, Иордания, Шимолий Мариана ороллари / 2−6 ноябрь;
B гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайбэйи, Гонконг, Тожикистон / 27−31 октябрь;
C гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон / 20−24 декабрь;
D гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон / 2−6 ноябрь.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA Women’s Cup халқаро мусобақасида Эрон, Тожикистон ва Қирғизистон термаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган ҳолда ғолиб бўлган эди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 18:28, 26.10.2016.
Ўқилди: 6497 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.