Кириш Регистрация

Ҳафтанинг омадсиз жамоалари

Баҳо:
+ | -

Дам олиш кунлари Европада миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Қуйида ҳафтанинг омадсиз жамоалари хусусида сўз юритамиз.

“Арсенал”

Мавсумни мағлубият бошлаган ва кейинчалик ҳар бир рақибини доғда қолдириб келаётган “Арсенал” кутилмаганда “Мидлсбро”ни мағлуб қила олмади. “Эмирайтес”да кечган ўйинда “тўпчилар” чемпионат дебютанти билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада, “Арсенал” ортидагиларинии етиб олишларига имконият бериб қўйди. Венгер эса бу ўйиндаги дурангга футболчиларда юзага келган чарчоқ аломатлари сабаб бўлганлигини айтиб ўтди.

ПСЖ

Франция чемпиони ПСЖ яна омадсизликларни бошдан кечирмоқда. Унаи Эмери шогирдлари мавсумни жуда ёмон бошлади. Бу сафар ҳам клуб “Марсель” билан тўқнаш келди. Бироқ ўз майдонида ўйнаганига қарамай, парижликлар ғалаба қозона олмади. Клуб айни пайтда турнир жадвалининг иккинчи ўринида бормоқда. Қолаверса, 1-ўринидаги жамоани қувиб ета олиши тобора қийинлашмоқда.

“Манчестер Сити”

Гвардиола билан “Сити” мавсумни жуда яхши бошлаганди. Ўшанда “Сити”ни ким тўхтатиши мумкин деган савол кун мавзусига айланганди. Бироқ “Манчестер Сити” ҳам тобора очколарни йўқотишда давом этмоқда. “Барселона”да қашқаткич тарзда мағлуб бўлган “шаҳарликлар” АПЛнинг 9-турида “Саутгемптон” билан тўқнаш келди. Бу ўйинда “Сити” бир амаллаб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Эътиборлиси, Гвардиола “Манчестер Сити”ни қабул қилиб олганидан бери кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади.

“Интер”

Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб келган “Интер” сўнгги вақтларда ўзига ўхшамаган натижаларни кўрсатишда давом этмоқда. Клуб А Сериянинг 9-турида “Аталанта” майдонига сафар уюштирди ва 2:1 хисобида мағлуб бўлди. Эндиликда клуб мутасаддилари “Интер” бош мураббийи Франк де Бурни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Чунки “Интер” тобора пастга тушиб кетмоқда.

“Манчестер Юнайтед”

Ҳафтанинг энг омадсиз жамоаси сўзсиз “Манчестер Юнайтед” бўлди. Жозе Моуриньо шогирдлари Англия чемпионатининг 9-турида “Челси” меҳмони бўлди. Кутилмаганда “манкунианликлар” 4:0 ҳисобида рақибига имконият бой бериб қўйди. Шу боисдан клуб ҳақида роса танқидлар бўлди. Жозе Моуриньо эса инглиз матбуотининг юзига айланди.

Манба: today.uz
Киритилди: 09:43, 27.10.2016.
Ўқилди: 6180 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик