Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари меҳмон бўлишди.

“INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон ифтихорлари - Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиблари Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев ва Ихтиёр Наврўзов, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, Тошкент шаҳри мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда Миллий кутубхона фойдаланувчилари қатнашдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан барча иштирокчиларни, меҳмонларни қутлади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари тахсинга сазоворлиги, шунингдек, Рио-де-Жанейродаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти ҳақида сўзлади.

Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида спортчиларимиз томонидан жаҳон ареналарида эришилган ютуқлар мамлакатимиз спорт тарихига олтин ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Айниқса Бразилиядаги Олимпия ўйинларида ўзбек спортчилари томонидан 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилиши, якунда делегациямиз умумжамоа ҳисобида жаҳоннинг 207 мамлакати орасида фахрли 21-ўринни эгаллаши чиндан ҳам бутун дунёни ҳайратга солди.

Тадбирда спортчиларимиз нафақат ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, қандай қилиб катта спортга қадам қўйганликлари, қўлга киритган ютуқлари ва Олимпия ўйинларидан олган таассуротлари, балки қандай китобларни севиб мутолаа қилишлари, мусобақаларга тайёргарлик жараёнида китоб ўқиш руҳий тайёргарлик масаласида қанчалар муҳим аҳамият касб этиши хақида ҳам сўзлаб беришди.

Тадбир қатнашчилари шунингдек ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга, шунингдек кўпроқ бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига илҳомлантиришини айтиб ўтдилар.

Тадбир сўнггида ёш талабалар спортимиз юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхатлар олишга ҳам улгуришди. Бир сўз билан айтганда тадбир ниҳоятда самимий ва ҳаяжонли руҳда бўлиб ўтди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:05, 27.10.2016.
Ўқилди: 4919 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.