"Манчестер Юнайтед" футбол клубининг афсонавий собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон бу мавсумда АПЛда ким чемпион бўлишини тахмин қилди. Бу ҳақда "Индепендент" нашри хабар берди.
— Менимча, бу йилги даъвогарлар сони бешта. "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Ливерпуль". "Манчестер Юнайтед" кучли тўртликда қолиши мумкин. Лекин "Арсенал"ни ҳам унутмаслик керак, улар жуда хавфли, — дейди Фергюсон. — Айниқса, "тўпчилар"нинг Алекс Ивоби деган ёш ўйинчиси рақибларга хавф солмоқда. Шунингдек, Конте шогирдларини ҳам эсдан чиқармайлик. Гвардиола иккита фронтда қийналиб қолади. Почеттинонинг иқтидорига тан бераман, унда шундоқ ҳам кучли таркиб бор.