Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи - Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Абдуқодир Ҳусановнинг “Арсенал”га қарши “йил ўйини”даги ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигаси 33-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши учрашувда (2:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Баҳс давомида Ҳусанов 57 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 42 та узатма амалга оширди, уларнинг 39 таси аниқ манзилга етиб борди — 93 фоиз аниқлик. У тўрт марта узоқ масофага тўп оширди (иккитаси аниқ), шунингдек, бир марта жарима майдони ичидан дарвозага кучли зарба йўллади. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:

Ҳимоявий ҳаракатлар — 10 марта
Рақиб ҳужумини қайтариб қолиш — 3 марта
Тўпни қайтариб олиш — 4 марта
Тозалаш — 5 марта
Рақиб зарбасига блок қўйиш — 1 марта
Ердаги кураш — 1 марта (муваффақиятли)
Тўпга ташланиб олиб қўйиш — 1 марта (муваффақиятли)
Ҳаводаги кураш — 4 марта (2 таси муваффақиятли)

“Манчестер Сити”нинг биринчи голига муаллифлик қилган Райан Шерки ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди — 8,4 балл. Чап қанот ҳужуми ва ҳимояда фаол бўлган Нико О’Райлининг ҳаракатлари — 8,2 балл, “шаҳарликлар”нинг иккинчи голини киритган Эрлинг Ҳоланд ҳамда чап қанот ҳужумчиси Жереми Докунинг кўрсатган ўйини 7,4 баллга лойиқ кўрилган. Майдон марказида ишончли ҳаракат қилган Родрифа 7,9 балл берилган.

Учрашувда “Манчестер Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалида 67 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа пешқадам “Арсенал”дан уч очкога ортда қолмоқда. Бироқ, “шаҳарликлар” ҳисобида битта қўшимча ўйин мавжуд.

“Шаҳарликлар” навбатдаги учрашувини 24 апрель куни АПЛ 34-тури доирасида “Бёрнли”га қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:50, 20.04.2026.
Ўқилди: 3337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик