Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин қаҳрамони ким бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Арсенал»га қарши баҳсда Нико О’Райлининг кўрсатган ўйинига қойил қолди. Премьер-лига чемпионлиги учун тўғридан-тўғри рақобатчилар ўртасидаги учрашув «шаҳарликлар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатда «Сити» устози чап қанот ҳимоясида мосланувчан ролда ҳаракат қилган О’Райлининг ўйинини алоҳида эътироф этди.

«У ақл бовар қилмас даражада ўйнади — ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, стандарт вазиятларида ҳам. Қандай футболчи ўсмоқда! У турли позицияларда бирдек яхши ҳаракат қилади. Бугун у ҳамма нарсани аъло даражада уддалади, совуққонлик сақлади ва иккинчи голнинг ҳаммуаллифига айланди. Қандай ажойиб мавсум! Уни йилнинг энг яхши футболчиси деб аташ мумкинми, билмадим-у, лекин энг яхши ёш футболчиси экани аниқ! Бу совринни унга топшираверинг!» — дея мақтади испаниялик мутахассис 21 ёшли О’Райлини.

Киритилди: 12:27, 20.04.2026.
Ўқилди: 2334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик