Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Манчестер Сити»нинг «Арсенал» устидан ғалабаси машҳур экспертларни бир фикрга келтирди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Премьер-лига чемпионлиги учун пойгада янги бурилиш юз берди: «Манчестер Сити» «Арсенал»ни мағлуб этиб, биринчи ўринга яқинлашиб олди. Учрашув Хосеп Гвардиола жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эндиликда «канонирлар» билан орадаги фарқ бор-йўғи уч очкони ташкил этмоқда, шу билан бирга «шаҳарликлар» ихтиёрида ҳали битта қолдирилган ўйин бор. Баҳс якунланганидан сўнг Sky Sports экспертлари мавсум якунида Премьер-лига чемпионлигини ким қўлга киритиши ҳақидаги саволга жавоб беришди.

Майка Ричардс: «Кубок ленталари мовий рангда бўлади. "Манчестер Сити" бугун ғалаба қозонди ва чемпионатда ҳам зафар қучади».

Патрик Виейра: «Қулоқ солинг, ҳали олдинда 15 очко ўйналади, лекин танлаш керак бўлса, "Сити" чемпион бўлади, деб айтаман».

Гари Невилл: «Мавсумда илк бор шуни тан олишга мажбурманки, титул "Сити"га насиб қиладиганга ўхшаяпти».

Манчестер грандига тўғридан-тўғри рақобатчи билан баҳсда Райан Шерки ва Эрлинг Холанд томонидан киритилган голлар ғалаба келтирди.

Киритилди: 12:39, 20.04.2026.
Ўқилди: 2117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик