Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳафта ўйинлари: Саломга яраша аликми?

Баҳо:
+ | -

«Эрудит Спорт» нашри қуйида цезий, сахароза, қўрғошин, альюминий ва олтинни эритишга қодир ҳароратдаги беш тўқнашувни томоша қилишни тавсия этади:

+28,64◦С матч: “Боруссия” Дортмунд – “Шальке-04” (29 октябрь)

(Цезий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

14 ҒАЛАБА 19 ДУРАНГ 17 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Боруссия” Дортмунд – “Шальке-04” 3:2 ва 2:2

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Боруссия” Дортмунд – “Шальке-04”

351,50 миллион евро VS 202,18 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Дортмундликлар кўз очиб юмгунча бешинчи ўринга тушиб кетди. Тўғрироғи, ўнинчи поғонанини эгаллаб турган “Байер”, кучли тўртликка суқилиб кирган “Герта” бунга сабабчи. Мутахассис Томас Тухел “эси  борида, этагини ёпмаса” қимматли очколар рақибнинг бисотига бориб тушаверади. Аксинча секин-аста йўқотиб қўйган ўйинини топаётган гельзенкирхенликлар турнир жадвалининг “экватори” томон ҳаракатланмоқда. Мезбонларнинг ҳали ўз уйида мағлубиятга учрамагани “Боруссия”нинг устунлигини англатмайди. Чунки Бундеслигадаги ўн саккиз жамоанинг ўн биттаси ҳозирча мухлисларининг кўз ўнгида майдонни боши эгик ҳолда тарк этмаган. Ҳатто ўн бешинчи ўрин эгаси “Дармштадт” ҳам. Меҳмонлар “Шальке-04” клубининг кун тартибидаги масала ҳам жиддий: меҳмондан уч очко билан ортга қайтиш. Хўш, “Арилар” мағлубиятсиз матчлар сонини бештага етказадими ёки “Кончилар” меҳмондаги илк ғалабасини тантана қилади?

 +185◦С матч: “Саутгемптон” – “Челси” (30 октябрь)

(Сахароза моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

19 ҒАЛАБА 18 ДУРАНГ 29 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Саутгемптон” – “Челси” 3:1 ва 1:2

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Саутгемптон” – “Челси”

199 миллион евро VS 516,30 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Мураббий Клод Пюэль қисқа муддатда мустаҳкам ҳимояга эга (энг кам тўп ўтказган учинчи клуб) ҳужумкор (дарвозага зарба йўллашда иккинчи клуб) жамоани шакллантирди. Бироқ ҳар тўкисда бир айб бўлганидек, “Сотонлар” аксарият ҳолларда яратилган вазиятларни кўкка совуряпти. Бу Конте бошчилигидаги “банда”га қарши баҳсда қимматга тушиши мумкин. Жамоасининг қирқ етти фоиз голини ҳисобига ёзиб қўйган Диего Костанинг “иштаҳаси очилган”. “Дубл”ни кўрдим демаётган ҳужумчи “хет-трик” ҳақи чемпионатдаги энг мустаҳкам ҳимоялардан бирини ёриб ўтиши ҳеч гап эмас. Шундай бўлсада, “Саутгемптон”дан уч очкони тортиб олиш мушкул иш. Айниқса, жамоа майдонида. Сабаби айни дамгача биринчиликнинг тўрт клуби бунинг уддасидан чиққани йўқ. Қизиқ, очко йўқотишни хаёлига келтирмаётган “Челси”  бешинчи жамоага айланадими ёки рақибини мағлубиятсиз ўйинлар сериясига нуқта қўяди?

 +327,5◦С матч: “Ювентус” – “Наполи” (29 октябрь)

(Қўрғошин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

65 ҒАЛАБА 47 ДУРАНГ 30 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ювентус” – “Наполи” 1:2 ва 1:0

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ювентус” – “Наполи”

444 миллион евро VS 319,38 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Жорий мавсумда неаполликларнинг шашти бироз паст. Ҳар ҳолда Сакки шогирдлари “қочоқ” “Кўҳна синьора”ни қувишни одатга айлантирганди. Эндиликда кучли учликнинг яқинига ҳам йўлолмаяпти. Ҳа, ҳозирда майдон эгаларига уч очко сув ва ҳаводек зарур. Қанча кўп ва хўп бўлса шунча яхши. Шунга қарамай, ўзаро учрашувларда кўпроқ “Ювентус” рақибини “тузлаган”. Айни дамда эса мутахассис Массимилиано Аллегри қўл остидаги футболчилар ҳам “эконом режим”да. Чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлар, деганларидек, “Юве”да рақиб дарвозасини забт этишга масъуллар етарлича. Бироқ баъзан Дибала ўзини кўрсатса, бошқа сафар вазиятни Игуаин ўз қўлига олади. Кўп ҳолларда иккисининг бир ёқадан бош чиқараётгани таблода ўз аксини топмайди. Хуллас, “Наполи”да меҳмондан қуруқ қўл билан қайтмаслигини таъминловчи имкониятлар йўқ эмас.

 +660,1◦С матч: “Тоттенхэм” – “Лестер Сити” (29 октябрь)

(Алюминий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

36 ҒАЛАБА 14 ДУРАНГ 28 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Тоттенхэм” – “Лестер Сити” 1:1 ва 0:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Тоттенхэм” – “Лестер Сити”

370,50 миллион евро VS 210,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Ҳисобли дўст айрилмас, Почеттино ҳамкасби Раньери билан муносабатларга ойдинлик киритишга тадорик кўряпти. “Тулкилар”нинг очко йўқотишдан боши чиқмаётган бир пайтда ўтган мавсумдан қолиб кетган ҳисоб-китобни якунига етказиб қўймоқчи. “Лестер” барчани ажаблантириб, ҳозирча меҳмон очко улашиш билан банд. Бу Премьер лиганинг энг ёмон натижаси. Қарама-қарши томондаги вазият бир юз саксон градусга фарқ қилади. “Тақачилар” чемпионатда мағлубият кўчасига кирмаган ягона клуб. Бундан ташқари, рақиб дарвозаси олдида голли вазиятлар яратиш бобида ҳам етакчи. Аммо ҳужумларни якунлашда аниқ ҳаракатланмаяпти. “Тулкилар” мазкур муаммодан унумли фойдаланишни режалаштираётган бўлса ажабланмаймиз. Қисқача айтганда, алюминий моддаси эрийдиган ҳароратни ҳис қилишга қарши бўлмасангиз, “Тоттенхэм” ва “Лестер Сити” ўртасидаги учрашувни гувоҳи бўлинг.

 +1063◦С матч: “Манчестер Сити” – “Барселона” (1 ноябрь)

(Олтин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

0 ҒАЛАБА 0 ДУРАНГ 5 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Манчестер Сити” – “Барселона” 0:1 ва 0:4

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Манчестер Сити” – “Барселона”

518 миллион евро VS 756,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Дастлабки матчда “ер тишлатилган” “Сити” жавоб ўйинида ўзига яраша жавоб қайтаришга уриниб кўради. Гвардиола карьерасидаги энг ёмон мағлубиятга учрамаганини, бундан баттари ҳам бўлганини таъкидлади. Аммо шу пайтгача “Шаҳарликлар” каталон клубига қарши бир баҳсда дарвозасидан тўртта гол олиб чиқмаганди. Биринчи баҳс “Барселона” – “Сельта” ўйинини ёдга солди. “Сельта” ролини Энрике бошқарувидаги жамоа “Барса” образини Гвардиоланинг “Манчестер Сити”си гавдалантирди. Тўп узатишда хатоликларга йўл қўйган меҳмонлар шунга яраша жазоланди. Танганинг икки томони янада қизиқроқ: Пеп яна сувдан қуруқ чиқадими ёки собиқ жамоаси яна “голлар шоу”сини намойиш этади? Энрикенинг қийнаётган асосий масала – ҳимоячиларнинг “танқислиги”. Катта эҳтимоллар билан ҳимоя чизиғини ҳужумдаги супер трионинг ҳаракатлари эвазига ёпади.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 15:04, 28.10.2016.
Ўқилди: 6185 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.