Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Рикельме: «Месси майдонга тушмаса, Аргентина ҳар қандай жамоага ютқазиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хуан Роман Рикельме ҳужумчи Лионель Мессини терма жамоа учун қанчалик муҳим футболчи эканини маълум қилди.

«Месси Аргентинани жаҳон чемпиони қилади деган орзумиз бор. Бунга ишонамиз. У фаолиятида бир қанча финалларда ўйнаган.

Лео – ажойиб футболчи, агар у майдонга тушмаса таркибимиз оддий бўлиб қолади. Агар у жароҳат олса, биз очко йўқотамиз ва уни майдонга қайтишини кутамиз.

Дунёнинг энг яхши футболчиси бизда ўйнамоқда. У билан жамоа умуман бошқача ўйин намойиш этади, усиз эса ҳар қандай жамоага ютқазиши мумкин.

Бразилияга қарши ўйин – ўз кучимизга бўлган ишончни қайтариш учун яхши имконият. Жуда оғир бўлади, чунки Неймар бир нарсани ўйлаб топиши мумкин. Умид қиламанки, Аргентина яхши ўйин намойиш этади ва ғалаба қозонади» - деди Рикельме.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:17, 28.10.2016.
Ўқилди: 15251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик