Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Бугун “Локомотив” – “Насаф” учрашуви бўлади

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 27-турининг марказий учрашуви Тошкентда “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасида бўлади.

 

Бу учрашув шубҳасиз футбол ишқибозларини ҳам, мутахасису журналистлар учун ҳам қизиқ. Чунки бу йилги мавсумда чемпионлик учун кураш олиб бораётган “темирйўлчилар” иккинчи давра бошидан ўз таркибини кучли футболчилар билан бойитиб олган “Насаф” жамоаси билан қандай ўйнайди? Биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашувда аламли мағлубиятга учраган “аждарлар” бу сафар “Локомотив”дан устун кела оладими? Бугунги учрашувдан кейин ушбу саволларга жавоб топилади.

 

Мазкур жамоалар бугун Тошкентда 12-бор ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. “Насаф”нинг Тошкентдаги сўнгги ғалабасига тўрт йил бўлган бўлса ҳам, ўзаро ўйинларда жамоамиз “Локомотив” устидан 4 марта ғалаба қозонган, “темирйўлчилар”нинг ғалабаси битта кам. Жамоалар Тошкентдаги учрашувларда 4 марта муроса кўчасини ҳам танлашган.  Ушбу жамоаларнинг Тошкентдаги учрашувларида 15 марта дарвозалар ишғол қилинган. Бу нисбат 7-8ни ташкил қилади. Яъни “аждарлар” битта тўп фарқи билан олдинда боришмоқда.

 

Бугун шунингдек ушбу учрашувда қуйидаги саволларга ҳам жавоб топилади. Ўз сафида номдор ва катта тажрибага эга футболчиларни жамлаган “Локомотив” жамоаси бу ўйинда имкониятларидан қандай фойдаланади? “Насаф”чи? “Насаф” бу йилги мавсумнинг иккинчи даврасида энг муваффақиятли трансферларни амалга оширган жамоалардан бири бўлиб турибди. Маҳаллий ўйинчиларимизда озроқ ҳаяжон бўлиши мумкин. Аммо легионер футболчиларимизда рақибнинг ким бўлишининг фарқи йўқ.

 

Хуллас, стадионга ташриф буюринг. Ҳақиқий профессионаллар иштирокидаги чиройли футбол учрашувини томоша қилинг!

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:52, 29.10.2016.
Ўқилди: 6838 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик