Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари дуранг ўйнашди ва бу орқали жиззахликларга қарши сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлар сериясига барҳам берилди.
Учрашув шиддатли тарзда бошланди. Илк даққиқаларданоқ жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. Аммо биринчи бўлимда гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлим бошида вакилларимиз жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан сўнг мезбонлар дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди.
54-дақиқада Музаффар Музаффаров жарима зарбасини чиройли тарзда бажарди. Рибкин ажойиб сейв билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпга эса Санжар Рашидов боши билан зарба бериб ҳисобни очди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дарко Гожковични жарима майдончасига ҳаводан ошириб берган тўпини, Носир Отақўзиев, Иброҳим Раҳимовга қулай тарзда тўхтатиб берди. Иброҳим эса зарбада адашмади – 1:1.
Бугун футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Барча йигитлар ғалаба учун жон фидо қилиб ўйнашди. Натижада сафардан қимматли очко билан қайтадиган бўлдик.
Кези келаганда, узоқ йўл босиб бевосита стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлар турган мухлисларимизга, мураббийлар ва барча футболчилар номидан миннатдорчилик билдирамиз!
Олий лига, 27-тур
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Санжар Рашидов 54, – 1:0. Иброҳим Раҳимов 85, – 1:1.
“Сўғдиёна”: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Мурод Холмуҳаммедов, 7.Санжар Рашидов, 9.Акмал Абдураҳмонов (36.Иззат Абдуллаев, 54), 10.Музаффар Музаффаров, 16.Акмал Холмуродов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 20.Жаҳонгир Жиямуродов, 70.Раббим Ҳасанов, 77.Сардор Эминов.
Захира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 2.Дилмурод Икромов, 8.Суҳроб Қобилов, 13.Сарвар Жўраев, 14.Жамшид Ҳасанов, 22.Бобир Қосимов,
“Қўқон-1912” : 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов (7.Отабек Зокиров, 67), 9.Носир Отақўзиев(с) 20.Достон Турсунов (14.Авазхон Маматхўжаев, 77) 26.Ойбек Рустамов 55. Дарко Гожкович, 70 Собир Ҳамидов (10. Отабек Ҳайдаров, 53) 75.Иброҳим Раҳимов 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев 99. Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 22.Ориф Мамажонов, 49.Шоҳрух Холматов, 89.Миртўра Акбаров.
Огоҳлантиришлар: Собир Ҳамидов 18, Музаффар Музаффаров 18.