“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Қўқон-1912" катта мураббийи Сергей Ковшов иштирок этди.
– Иккала жамоа жанговор ўйин кўрсатишди. Биз бугун сафарда “олтин очко” олдик дея оламан. Энди “Машъал”га қарши баҳс олиб борамиз. Собир Ҳамидов тўртинчи сариқ карточкасини олди ва у кейинги ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. Бу учрашувда мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз” - деди Ковшов.