Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Насаф" (3:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрини маълум қилди.

-Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз учрашув кескин ва тенг курашлар остида кечди. Бугунги ўйинда камида дурангга лойиқ эдик. Учрашув сўнггида яна гол уриш учун бир неча вазиятлар ҳам ярата олдик. Афсуски бу вазиятлардан фойддалана олмадик. Рақиб била тенг кураш олиб бориб, мағлубиятга учрадик.

Ҳеч бир мураббий ўйиндан олдин  жамоасини ғалаба қозонишини айта олмайди.  Бугун футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этишди. Камида дурангга лойиқ эдик. Ҳаттоки ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди. Биз ўйинчиларимизни ана шу мақсадда бугунги ўйинга руҳан ҳам тайёрлаган эдик.

Муҳаммадиевнинг бугун майдонга тушмагани, у ўтган “Навбаҳор”га қарши учрашувда енгил жароҳат олган эди. Шу туфайли у кейинги машғулотларимизда ҳам иштирок эта олмади. Жароҳатидан фориғ бўлган бўлсада, шифокорларимизнинг тавсиясига мувофиқ уни бугун майдонга туширмадик. Фарруҳ Сайфиев бизда универсал ўйинчи ҳисобланади. У ҳар иккала қанотда ҳам яхши ўйнай олади. Уни чап томонга, яъни Раҳматовни ўрнига алмаштирганимизга сабаб, Бикмаев Раҳматовни анча шошириб қўйди. Шунинг учун кейин Раҳматовни ўрнига бошқа ўйинчини ҳам туширдик.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 01:14, 30.10.2016.
Ўқилди: 7268 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.