The Sun хабарига кўра, «Ман Сити» скаутлари «Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин ва «Валенсия» футболчиси Кангин Ли билан қизиқмоқда.
17 ёшли Кин «Янги Балотелли» лақабини олган бўлиб, келажаги порлоқ ҳужумчи сифатида қаралмоқда. У билан «Арсенал» ҳам шартнома имзолашни ният қилган.
15 ёшли хитойлик Ли ҳам Испания ва Осиё мутахассисларининг эътирофига тушган бўлиб, келажакда ёрқин плеймейкер бўлиши мумкин.