Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Германиялик таниқли ортопед шифокор Кристиан Шнайдер иштирокида семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

31 октябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Мюнхендаги “Шен клиника” деб ном олган жаҳонга машҳур шифохоналардан бирининг етакчи орпопед мутахассиси Кристиан Шнайдер меҳмон бўлди.

Германиялик меҳмонни Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Маъруф Каримовлар кутиб олишди. Ўз навбатида Шнайдер олимпия қўмитаси биноси билан яқиндан танишди.

Энг сўнгги, замонавий медицина ускуналари билан жихозланган спорт тиббиёти илмий-амалий марказини кўздан кечирди ва бу ерда яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

Маълумки спорт тиббиётида, хусусан мусобақалар ва машғулотлар пайти орттириб олинган жароҳатларни даволашда германиядаги клиникалар ва немис мутахассислари жаҳонда етакчилардан ҳисобланишади. Ана шундай етук ортопед шифокорлардан саналган Кристиан Шнайдер Марказий Осиёда ягона ҳисобланган пойтахтимиздаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида семинар ўтказди.

“Спорт тиббиёти, ташкилий аспектлар” мавзусида ўтказилган мазкур семинарда Тошкент тиббиёт академиясининг спорт тиббиёти кафедраси ходимлари, жумладан кафедра магистрантлари, клиник ординаторлар, амалиёт ўтаётган шифокорлар ва илмий-амалий маркази вакиллари иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари хорижлик етакчи мутахассисдан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:09, 01.11.2016.
Ўқилди: 6594 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.