Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Симеоне: «Ростов»га қарши ўйин мураббий сифатида мен учун ёмон ўтди»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Ростов»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ўйинда Антуан Гризманн дублга эришди ва франциялик футболчи ғалаба тўпини қўшиб берилган дақиқаларда урди.

«Бу жуда оғир ўйин бўлди. "Ростов" кучли рақиб эканини биринчи ўйиндан кейин билгандик. Мураббий сифатида мен учун ўйин ёмон ўтди. Бу ўйинни оғир туйғу билан қабул қиламан. Бугунги учрашувни ўйлаб, тунни тинч ўтказа олмасам керак. Лекин "Атлетико" футболчилари баҳсни ўз фойдаларига ҳал қила олишди.

Ўтказиб юборилган голда ўзимиз айбдормиз. "Ростов" тўпни эгаллаб олганидан кейин ҳужумни вертикал ривожлантира олишини биламиз. Азмуннинг голи буни исботлади. Ўз хатомиз туфайли тўпни йўқотдик ва бизни жазолашди.

Гризманнинг ҳал қилувчи голидан кейин мен ҳакамга нима дедим? Қанот ҳаками учун бу осон вазият эмасди. Биз дастлаб офсайд деб ўйладик, аммо бахтимизга ҳакамлар ўз қарорларини ўзгартиришди. Бу гол бизга ғоятда керак эди.

Годин хотиржам, у майдонда ўз ишини бажармоқда. Унинг олдинга ўтмаслиги — бу менинг қарорим. Сўнгги дақиқалар кўрсатдики, бу хато қарор эди. "Атлетико"нинг плей-офф босқичидаги имкониятларини қандай баҳолайман? Бугун ёмон ўйин кўрсатган бўлсак-да, жамоа яхши формага кириб олгани билан фахрланаман», — дейди Симеоне.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:38, 02.11.2016.
Ўқилди: 4571 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.