«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес 2012-2013 йиллар давомида солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланмоқда.
El Periodico de Catalunya хабарига кўра, Испания прокуратураси унга 983 минг евро миқдоридаги солиқни яширганлик айбини қўйиши мумкин.
Футболчи 2012-2013 йилларда рекламадан олган даромадларидан солиқ тўламаган ва Мальтада очилган Numidia фирмаси орқали бу даромадларни яширган.