Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Севинч” мавсумдаги 17-ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Севинч” жамоаси ўз майдонида навбатдаги турни Олмалиқнинг “Олмалиқ W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамизнинг бу ғалабаси мавсумдаги 17-ғалаба сифатида қайд этилди.

Учрашув кутилганидек жамоамизнинг яққол устунлигида бўлмади. Негадир футболчиларимизнинг бугунги учрашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқаларида унчалик қовушмади.

“Олмалиқ W” жамоаси ҳам ўз ўрнида ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилди, улар нафақат ҳимояда балки майдон марказида ҳам футболчиларимизга яхшигина қаршилик кўрсата олишди.

Аммо тажриба борасида рақибларига нисбатан кучлироқ бўлган жамоамиз футболчилари бу қаршиликни енгишга йўл топа билди. Учрашувдаги дастлабки гол жамоамиз сардори ва тўпрари Зебо Жўраева томонидан 25-дақиқада киритилди. Тажрибали ҳужумчимиз ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз меҳмонлар дарвоазсига бошқа йўл топа олишмади. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг ўйини биринчи бўлимга нисбатан мазмунлироқ кўриниш олди. Энди кўпроқ тўп билан муомала қилишиб, ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлашга ҳаракат қилишди. Бу орқали жамоамиз учрашувнинг 68-дақиқасида ҳисобни 2:0га ўзгартиришга эришди. Аввал Феруза Турдибоева жарима тўпини амалга оширди, дарвозабон ва ҳимоячилардан қайтган тўпни бир зарба билан дарвоаза тўрига жойлаб қўйди – 2:0.

Ўйинниг қолган дақиқаларида “Олмалиқ W” жамоаси кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумлар уюштириш пайида бўлишди. Улар буни уддалашди ҳам, аммо тажрибали ҳимоячиларимиз уларнинг бу ҳужумларини голга айлантиришга тусқинлик қилишди. Бугун ҳимоячиларимиз муносиб ўйин намойиш қилишганини алоҳида таҳкидлаш жоиз.

Учрашувнинг 77-дақиқасида ташкил этилган навбатдаги ҳужумда меҳмонлар ҳимоясида пала-партишлик юзага келди. Бу вазиятдан яна унумли фойдаланган Зебо Жўраева ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди – 3:0.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвоазаларга голлар киритилмади. Шундай қилиб, жамоамиз бу учрашувда ҳам ғалаба қозонди ва ўзларининг ғалабали сериясини 17тага етказиб қўйишди. Жамоамиз бу ғалаба билан ўз тарихидаги 12-чемпионликни муддатидан аввал расмийлаштиришга жуда яқинлашди.

Энди жамоамиз навбатдаги учрашувда “Металлург W” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу учрашув 5 ноябр куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда ҳам ижобий натижани қўлга киритсак, жамоамиз бу йилги мавсумда ҳам муддатидан аввал чемпионга айланади.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 20-тур

“Севинч” (Қарши) – “Олмалиқ W” (Олмалиқ) 3:0 (1:0)
Голлар: Зебо Жўраева, 25′-1:0, 77′-3:0, Феруза Турдибоева, 68′-2:0.

02.11.2016. “Геолог” стадиони. Соат 15:00да
Бош ҳакам: Хушнудбек Атамуратов (Хива)
Ёрдамчи ҳакамлар: Нигора Муҳаммадиева (Термиз), Ҳуснора Жумаева (Қарши)
Захира ҳаками: Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)
Назоратчи: Р.К. Давлатмуродов (Тошкент), ЎзАФА вакили: А.Б. Файзиев (Тошкент)
“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 20.Зумрат Назарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 18.Камола Рискиева, 11.Шахзода Жамолова, 4.Саида Хандамова, 23.Нилуфар Қудратова, 17.Танзиля Зарбиева, 7.Феруза Турдибоева, 25.Ильвина Аблякимова, 10.Зебо Жўраева (с).
Заҳира: 12.Лайло Тилавова, 77.Шодия Тошева, 16.Матлуба Абдирасулова, 9.Маҳлиё Сарикова.
“Олмалиқ W”: 1.Алина Демьяненко (16.Моҳинур Ҳусенова 68), 7.Гулноза Ашурова, 9.Комила Зарипова (с) ( 5.Динара Турғунова 87), 11.Нодира Юлдашева (6.Арина Смирнова 82), 17.Дилрабо Асадова, 18.Моҳигул Икромова, 20.Уғилой Илашова, 21.Маржона Абдусатторова, 27.Кристина Чумакова (24.Муниса Ғиёсова 85), 77.Уғилой Холбоева, 88.Ораста Тожибоева.
Захира: 3.Озода Ҳожиева, 8.Малика Останова, 99.Сабинабону Ҳабибуллаева.
Огоҳлантириш: Камола Рискиева 40 – Уғилой Холбоева 50

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 01:43, 03.11.2016.
Ўқилди: 5690 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик