«Барселона» клуби Испания чемпионатидан ўрин олган «Севилья» клубига қарши ўйинда икки асосий ҳимоячиси хизматидан фойдалана олмайди.
Пике ва Альба жароҳатларидан тикланиб олишга улгурмаган ва «Рамон Санчес Писхуан» стадионидаги ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган «Ман Сити» клубига қарши ўйинда жароҳат олган эди.