"Порту" ҳужумчиси Андре Силва Европа клубларининг эътиборини тортмоқда.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, Европа лигасида "Брюгге"га қрши учрашувда (1:0) 20 ёшли футболчини 28та клубнинг скаутлари кузатган. Учрашувдаги ягона голни Силва киритган. Футболчига қизиқаётган клублар орасида "Барселона", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Ювентус", "Интер" ва "Боруссия" Д клублари бор.
Португалиялик чемпионатининг 9-туригача Андре Силва ҳисобида 7та гол ва битта голли узатма бор.