«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Испания чемпионатидан ўрин олган «Леганес» (6 ноябрь) клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, деб хабар бермоқда AS.
Хорватиялик футболчи 4-турдан ўрин олган «Эспаньол» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олган ва кейинчалик жарроҳлик амалиётини ўтаган эди.
Эндиликда у жароҳатидан тўлиқ тикланиб олди ва майдонга тушишига тайёрлигини маълум қилди.