«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Яя Туре «Фейсбук» саҳифасида баёнот билан чиқди.
«Ўтмишда юз берган тушунмовчиликлар учун ўзим ва вакилларим номидан узр сўрайман. Юз берган воқеалар клуб ва у ерда ишлаётган ходимлар ҳақида мени фикримни акс эттирмайди.
Менда «Ман Сити»га бўлган ҳурматдан бошқа нарса йўқ. Уни тарихига кирганимдан фахрланаман, бундан кейин ҳам у билан муваффақият қозонишни истайман. Мен футбол ўйнаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун яшайман. Қийин вазиятда мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Мен ва оилам учун бу жуда муҳим» - деб ёзди Туре.