"Реал" яримҳимоячиси Хамес Родригес майдонга кўпроқ тушишни истаётганлигини айтиб ўтди.
"Кўпроқ ўйнашни истайман, аммо ким майдонга тушишини ҳал қиладиган инсон бор, унинг қарорини ҳурмат қилиш керак.
Зидан билан ўртамиздаги муносабатимиз кўпчилик ўйлаганидай ёмон эмас. Бизда футболчи ва мураббий ўртасидаги оддий муносабат бор. Ҳаммасини у ҳал қилади", - дейди Хамес.