Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Севинч” – “Металлург W”. Марказий учрашув превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионатининг 19-тури доирасидаги марказий учрашув бўлиб ўтади.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоаси бугун Бекободнинг “Металлург W” жамоасини қабул қилади. Учрашув Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида соат 15:00да бошланади.

“Севинч” жамоаси чемпионатда 2003 йилдан буён иштирок этиб келаётган бўлса, “Металлург W” жамоаси 2013 йилдан чемпионатдаги ўз иштирокини бошлаган. Улар шу йилнинг ўзидаёқ бронза совринини қўлга киритишган. 2014 ва 2015 йилларда кумуш медал совринларга эгалик қилишган.

Аёллар чемпионатида бунгача “Севинч” жамоасига асосий рақобатчи Андижоннинг “Андижанка” жамоаси бўлган бўлса, “Металлург W” жамоаси чемпионатда ўз иштирокини бошлагандан сўнг улар энди жамоамизнинг асосий рақибига айланди.

“Севинч” жамоаси ўз тарихида шу пайтгача 11 марта чемпионликни қўлга киритган. Жамоамиз илк бор 2004 йили чемпион бўлган бўлса, мана 2006 йилдан буён чемпионлик шоҳсупасини ҳеч қайси жамоага бермай келмоқда.

Бугун нафақат принципиал рақиблар ўзаро баҳс юритишади. Балки жамоамиз агарда бугунги учрашувда мағлуб бўлмаса, муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириши мумкин. Яъни, “Севинч” ўз тарихидаги 12-чемпионликни нишонлашга жуда яқин турибди.

Мазкур жамоалар чемпионатда ўзаро 7 марта куч синашган. Ўзаро учрашувларнинг барчасида “Севинч”нинг қўли баланд келган.

Қуйида ўзаро учрашувлар натижалари билан танишинг:

2013 йил

“Металлург W” – “Севинч” 1:2

“Севинч” - ”Металлург W” 3:0

2014 йил

“Металлург W” – “Севинч” 1:5

“Севинч” - ”Металлург W” 6:0

2015 йил

“Металлург W” – “Севинч” 1:2

“Севинч” - ”Металлург W” 2:1

2016 йил

“Металлург W” – “Севинч” 1:3

Кўриб турганингиздек, тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 23:5.

Жорий мавсумда ҳам ушбу жамоаларнинг икки ҳужумчиси чемпионат тўпурарлар рўйхатини бошқариб келишмоқда. “Металлург W” жамоасидан Людмила Карачик бўлса, “Севинч”дан Зебо Жўраевадир.

Ушбу жамоаларга тегишли яна бир факт, “Севинч” ва “Металлург W” жамолари 2014 йилдан буён Ўзбекистон Кубогига асосий давогар жамоалар саналишади. Жамоамиз ўз тарихида саккиз марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган бўлса, “Металлург W” жамоаси 2014 йилдан бери биллур совринни ҳеч кимга бермай келмоқда.

“Севинч” ПФК матбуот хизмати

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 11:36, 05.11.2016.
Ўқилди: 6006 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик