"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа яримҳимоячиси Серхио Бускетснинг ўйинидан жуда мамнунлигини билдирди.
"Мен ҳамманинг олдида Бускетсдан мамнунлигимни айтаман, аммо буни ошириб юбормаслик керак. Футболчилар - машина эмаслар ва баъзан ўз қолипларида бўлмасликлари тайин. Ҳаммада кўтарилиш ва пасайишлар бўлади. БУскетсдан хурсандман ва унинг ўзини танқид қилгани олқишга лойиқ", -дейди Луис Энрике.