«Рома» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида жиддий бош қотирмоқда.
Томас Вермален ва Антонио Рюдигер жароҳат олгач, раҳбарият уларни ўрнини тўлдириш учун номзод изламоқда.
Римликларнинг эътибори «Реал» ҳимоячиси Начога қаратилган. Футболчи Мадрид клубида асосий таркибдан жой ололмаяпти ва яхши таклиф бўлса, жамоани тарк этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Начо жорий мавсумда бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушган.