«Тоттенхэм» яримҳимоячиси Деле Алли жароҳат олди.
«Кеча машғулотда Аллининг омади келмади. У тиззасидан жароҳат олди. Бугун ёки эртага унинг ҳолатини текшириб кўрамиз. У камида бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Умид қиламизки, жароҳат оғир эмас. Алли биз учун муҳим футболчи, аммо футбол шунақа экан» - деди бош мураббий Маурисио Почеттино.