«Погонь» клубининг яримҳимоячиси Адам Фрачак Польша чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Лех» клубига қарши ўйинда ўзига хос ҳунар кўрсатди.
Биринчи бўлим охирида бош ҳакам «Лех» дарвозасига пенальти белгилади. Бундан норози бўлган мухлислар майдонга турли нарсаларни улоқтиришди. Шу жумладан бир бўлак вафли ҳам майдонга келиб тушди.
Адам Фрачак эса пинагини ҳам бузмади ва вафлини олиб бир бўлагини еди. Шундан сўнг футболчи бамайлихотирлик билан пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.