Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Хаби Алонсо «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини «Челси»га олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес шу ёз клубни ўзгартириши мумкин. MaxSport маълумотларига кўра, агар Лондон клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўз тактик схемасида марказий ярим ҳимоячиларнинг чуқурроқ боғланишидан фойдаланишга қарор қилса, у испаниялик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Нико Гонсалес 2025 йилда 60 миллион евро эвазига «Порту»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Transfermarkt портали испаниялик футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:06, 24.05.2026.
Ўқилди: 2098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик