"Ливерпуль" яримҳимоячиси Эмре Жан "Манчестер Юнайтед" клуби яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер атрофидаги вазиятга баҳо берди.
"Мен Швайнштайгерни жуда яхши биламан, у билан "Бавария"да бирга ўйнаганман. У жуда яхши йигит ва ҳақиқий афсона. У ерда нима содир бўлган, билмайман, аммо улар уни ҳурмат қилишмаяпти.
Бунга тушуниб бўлмайди, у яхши инсон. У ҳар доим юракдан иш қилади ва ҳулқи билан ажралиб туради. "Бавария"га янги келганимда у биринчи бўлиб олдимга келиб: "Сенга нима керак бўлса менга айт" деган эди. Бу менга жуда катта ёрдам берган ди. Буни ҳеч қачон унутмайман", - дейди Жан.