«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2003 йилда қандай қилиб «МЮ» футболчисига айланиб қолгани ҳақида гапирди.
«Спортинг» таркибида «МЮ»га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдим, буни яхши эслайман. Бу «МЮ»га қарши биринчи ўйиним эди. Фантастик ўйин бўлди!
Ўйиндан сўнг жамоадошларим «МЮ» бош мураббийи Алекс Фергюсон мен билан суҳбатлашмоқчи эканини айтишди. «Тез орада «Юнайтед» клуби футболчисига айлансанг керак» - дейишди.
«МЮ» клубининг кийиниш хонасига кирдим, Фергюсон мени жамоага таништирди. Бироз ҳаяжонда эдим.
У менга: «Яшириб ўтирмайман, сени ҳозироқ жамоамга ўтишингни истайман» - деди.
Икки кун ўтгач Англияга кўчиб ўтдим ва «МЮ» футболчисига айландим. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди» - деди Роналду Sky Sports хабарида.