«Реал» клубининг расмий сайти Криштиану Роналду билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди.
Янги битимга кўра футболчи 2021 йилнинг 30 июнига қадар «Қироллик клуби»да қолади.
Криштиану клуб президенти Флорентино Перес билан 2021 рақамли футболкани ушлаб, клуб музейида суратга тушди.