«Интер» ярим ҳимоячиси Жоау Мариунинг фикрича, «кўк-қоралар»нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бурга жамоа билан ишлаш учун етарлича вақт берилмади.
Португалиялик футболчининг қайд этишича, бразилиялик ўйинчиларнинг Италия чемпионатига мослашиб кетиши осон кечмайди.
«Франк де Бурда жамоа билан ишлаш учун етарлича вақт бўлмади. Голландиялик «Интер» билан мураккаб аҳволга тушиб қолди», - деди Жоау Мариу.
«Афсуски, топ-клубда ишлаётган мураббийлардан клуб раҳбарияти ҳозир ва шу ернинг ўзида натижа кўрсатилишини талаб қилади», - дейди футболчи.
«Италия чемпионатига мослашиш кўпчилик учун осон эмас. Хусусан, Габриэль Барбоза учун ҳам бу жараён бироз мураккаб кечмоқда», - деди Жоау Мариу.
«У ажойиб ўйинчи, бироқ А Серияга кўникиб кетишда маълум муаммоларга дуч келмоқда. У иқтидорли ўйинчи, бироқ унга бироз вақт керак», - деди Жоау Мариу.